“Мушук тепки еди”: Том ва Жерри 80 йил ичида қандай ўзгарган

“Мушук тепки еди”: Том ва Жерри 80 йил ичида қандай ўзгарган

Том ва Жерри мультфильм қаҳрамонларини гиж-гижлашда, ирқчиликда, чекишда ва алкоголизмда (ҳатто терроризмда) айблашларидан қатъий назар, унинг анимация ривожланишига қўшган ҳиссасини қайта баҳолаш жуда қийин.

80 йил олдин чиқарилган ушбу лойиҳа, кўпчиликка номаълум бўлган мушук Жаспер ва сичқон Жинкдан (пилот нашри "Мушук тепки еди" деб номланган), то бизга таниш Том ва Жерригача бўлган эволюциядан ўтиб келди. 

Уилям Ханн ва Жозеф Барбернинг мультфильми ҳали ҳам ҳайратланарли ҳикоялари билан ажралиб туради. Бу вақт ичида кўпчилик севган бу жуфтлик, Шерлок Холмс кўринишида, Рональд Дальнинг Чарли шоколад фабрикасида, шунингдек, Робин Гуд ва Ноттингемлик Шериф образларида қиличбозлик жанглари билан танилган.

Том ва Жерри 80 йил давомида бир нечта аниматорларни, жумладан Джин Дейч, Чак Джонсни алмаштирдилар. Бу эса ўз ўрнида қаҳрамонларни ташқи кўринишига таъсир қилди.

Ҳаммаси 1975 йилда Ханна ва Барбара қайтиб келганида, яна нормал ҳолатга қайтди.
"Болалар" версияси суратга олинди. Ўшанда Том ва Жерри ҳали гўдак эдилар. 1992 йилга келиб эса улар суҳбатлашиб куйлашади.

Флэш-анимацияга асосланган замонавий мультфильм ҳақиқий мухлисларини йўқотган бўлиши мумкин, аммо унинг завқини эмас. Унда ҳали ҳам мушук кичкина зарарли сичқончани тутишга ҳаракат қилмоқда, аммо бунинг ўрнига у сичқоннинг тузоқларига тушмоқда.