Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Мусулмон туризм бозорида Ўзбекистон салоҳиятини кашф этинг» мавзусида онлайн-вебинар ташкил этилади
28.09.2020 10:46,  
52

Бугунги кунда мусулмон туризми бозори туризмнинг энг жадал ривожланаётган йўналишларидан ҳисобланади.

Бу йўналишда Ўзбекистоннинг салоҳияти қандай?

Ушбу саволга CrescentRating агентлиги ва Halal Trip платформаси асосчиси Фазал Бахариддин жавоб беради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Sof.uz'га маълум қилишича, CrescentRating агентлиги томонидан 1 октябрь куни Қўмита ҳамкорлигида «Зиёрат туризм бозорини англаш: Мусулмон туризм бозорида Ўзбекистон салоҳиятини кашф этинг» мавзусида онлайн-вебинар ташкил этилади.

Онлайн-вебинарда туризм соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар, университет талабалари ва барча соҳага бефарқ бўлмаган қизиқувчилар қатнашиши ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Онлайн-вебинар 1 октябрь куни соат 11.00 да бошланади. Вебинар инглиз тилида олиб борилади. Савол-жавоб қисми учун ўзбек тилида таржима ташкил этилади.

Онлайн-вебинар учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/85997149425

Қўшимча саволлар учун мурожаат: +998 97 597 38 35

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан