Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мусулмонлар идораси жума, шанба ва якшанба кунлари масжидлар ишламаслиги ҳақидаги хабарларни рад қилди
13.08.2020 14:19,  
335

Аввал хабар қилганимиздек, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги хабарлар англашилмовчилик оқибатидир.

2020 йил 17 августдан бошлаб барча ҳудудларда масжидлар очилади

Масжидлар фаолият бошлаши учун муҳим тавсия ва талаблар маълум қилинди

«Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуо ва тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади» - дейилади идора хабарида.

Маълум қилинишича, махсус комиссия қароридаги «жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар» дейилганда, турли дин вакилларининг (ислом, христиан, яҳудийлик ва ҳ.к.) катта диний тадбирлари назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан