Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мусулмонлар идораси коронавирусга алоқадор китоб нашр қилди
11.06.2020 18:39,  
168

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Мовароуннаҳр» нашриёти «Вабо – инсонлар учун бир синов» китобини нашр қилди.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг айтишича, китобда бутун инсониятга ва юртимизга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия - пандемия шароитида ўзни қандай тутиш тўғрисида, ҳар қандай шароитда меҳнат қилиб, Аллоҳ берган насибани ҳалол йўл билан топиш ҳақида мақолалар бор.

Шунингдек, шохдор вирус шароитида республикамизни иложи борича камроқ талафот билан олиб чиқиш йўлида президент ва ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа таниқли уламоларнинг мақолалари борлиги айтилмоқда.

«Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синайди, Ўзига яқинлаштиради ва гуноҳларини кечиради. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим,» дейилади муфтий ёзган сўзбошида.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан