Мусулмонлари идораси муфтий алмашгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди

Мусулмонлари идораси муфтий алмашгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, шу йил 8 август куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига номзодлар кўриб чиқилиб, Azon.uz сайти таъсисчиси Мубашшир Аҳмад маъқулланди, деган мазмундаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқалган.

Мазкур хабар тарқалган заҳотиёқ, Azon.uz таҳририяти ушбу хабар нотўғри экани, унга кўр-кўрона ишониб кетмасликка чақириб, раддия эълон қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида Усмонхон Алимов ўз фаолиятини давом эттираётгани маълум қилинди.