Мутахассис Ўзбекистонни қарзларга ботмасликка чақирди

Мутахассис Ўзбекистонни қарзларга ботмасликка чақирди

Ўзбекистонда қўшимча қўшилган қиймат солиқ ставкаси 1 октябрдан 20% дан 15%га туширилди. Бу орада жорий йил биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича республиканинг ташқи қарз ҳажми 13,09 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМнинг 23,5% ини ташкил этди.

“ҚҚСнинг 20% дан 15% га туширилиши – иқтисодиёт ривожланиши тезлигини ошириш йўлида тўғри қарор. Солиқларни тушириш керак. Бироқ, ҳозирда мамлакат диққат-эътибори остида бўлиши керак бўлган йўналиш бу давлатнинг ташқи қарз юкидир. Ўзбекистонда, билишимча, суверен қарз ўсиш суръатлари ниҳоятда баланд”, - дейди Россиялик молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский.

Шунинг баробарида солиқларни пасайтиришни бошлаб юборган давлат, эксперт фикрича, ноқулай вазиятга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Чунки бюджетнинг катта қисми қарзларни қайтариш билан оввора бўлиб қолади. Ушбу маънода, иштаҳани тийган яхши. Зотан, яқин 2 йилда глобал рецессия кутилмоқда, дея тахмин қилди у.

Дмитрий Голубовскийнинг сўзларига қараганда, солиқларни ташқи қарзни қайтаришга етарли бўладиган суръатда йиғиб олиш талаб қилинади. У мисол тариқасида Россия тажрибасига тўхталар экан, бу ерда солиқ тизими соддалаштирилиши натижасида солиқларни йиғиб олиш кескин ўсганлигини қайд этиб ўтди