Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис: “Тожикистонлик сайёҳлар Ўзбекистон иқтисодига ёрдам бермайди”
12.12.2019 18:06,  
1125

Рус географик жамияти аъзоси, Россия Федерациясининг барча минтақалари ва МДҲ давлатлари бўйича TopTripTip йўлкўрсаткичи асосчиси Андрей Сулейков тожикистонлик сайёҳлар учун рўйхатдан ўтиш тартибини бекор қилиш Ўзбекистон иқтисоди учун сезилмайди, дея фикр билдирди.

Бир муддат олдин Ўзбекистон мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар, шу жумладан, тожикистонлик сайёҳлар учун рўйхатдан ўтиш тартибини бекор қилиши ҳақида хабар берилган, бу жараён 2020 йил 1 июлдан бошланиши айтилганди.

Шундай қилиб, кейинги йил ёз ўрталаридан бошлаб тожикистонликлар Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай рўйхатга олишларсиз 30 кунгача юриши мумкин бўлади.

Алоқадор мавзу: Ўзбекистонга 30 кундан кам муддатга келган хорижликларни рўйхатга олиш бекор қилинади

Андрей Сулейковнинг қайд этишича, икки давлат ўртасида яхши қўшничилик алоқаларининг йўлга қўйилиши ҳақиқатдан фойдали, аммо иқтисод ҳақида сўз кетганда бундай деб бўлмайди.

“Гап шундаки, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида зиддиятли даврлар бўлганига қарамай ҳозир бу икки давлат яхши қўшни саналади ва бу олқишланадиган ҳолат. Бошқа томондан олиб қараганда Ўзбекистондаги тожик сайёҳлар ва Тожикистондаги ўзбек сайёҳлар қўшни мамлакатда ўзини сайёҳ деб билмайди (улар меҳмонхоналарга жойлашмаслиги, сайёҳлар одатда фойдаланадиган хизматларга эҳтиёж сезмаслиги мумкин). Шунинг учун рўйхатга олиш тартиби бекор бўлиши давлат иқтисодига таъсир қилмайди. Аммо виза режимининг соддалаштирилиши барча давлатлар томонидан яхши қарши олинадиган ҳолат”, дейди у.

Мутахассиснинг фикрича, умуман олганда виза режимининг енгиллаштирилиши сайёҳлик соҳасини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодига фойда келтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан