Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассислар билимлари назарий амалий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда
15.02.2023 17:30,  
70

“Ҳунар - ҳунардан ризқинг унар” дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ўз касб-кори билан эл ўртасида ҳурмат-эътибор топади, ризқи унади. Шундай касблар бўладики, улар авлоддан авлодга ўтади, устозлар ўз шогирдларига сирларини ўргатиб, камол топтиради. Буларга темирчилик, чилангарлик, электр ускуналар устаси ва бошқа кичик мутахассисликлар кирадики, уларда малака ошириш учун албатта, назарий ва амалий кўникмалар тенгдан олиб бориш зарур бўлади.

Энергетика соҳасида кўп йиллик тарихга эга "Ўзбекэнерготаъмир" акциядорлик жамияти қошида янги барпо этилган "Ўқув маркази"  айни кунда ана шундай мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда.

Гап шундаки, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича талабларни қондириш, малакали ходимлар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида жамият томонидан ўқув курслари ташкил этиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириш корхона раҳбарияти томонидан белгилаб берилган.

Яъни, келгусида ходимларни иккинчи мутахассислик бўйича малакасини ошириш, ходимларнинг малакаси уларнинг бажарадиган ишларга мос келиши, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва йўриқномалар талабларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларда жамиятнинг барча участкаларидан ишчи-ходимлар жалб этилиши келтириб ўтилган. Ўқув машғулотлари якунида тингловчиларга” кичик мутахассислиги бўйича малака оширганлиги бўйича тегишли тартибда гувоҳномалар берилади.

Бундан ташқари “Ўқув маркази” томонидан қозон ва буғ-газ турбина ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар, кенг профилли машинист, дастурлаштириладиган машина оператори, таъмирловчи чилангар, технологик асбоб-ускуналар ва тегишли тузилмаларни йиғувчи сингари касб сирларини ҳам ўргатиш режага киритилган. Шунингдек, курс битирувчиларининг якуний билимларини баҳолаб бориш мақсадида таъриф малака комиссияси томонидан амалий ва назарий имтиҳонлар ўтказилади. Бу эса, таълим олишнинг юқори сифат даражасини кафолатлайди.

Ушбу "Ўқув маркази" томонидан  жорий йилдан бошлаб бир қатор йўналишлар бўйича ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Илк машғулот “Электргазпайвандловчи” (“Аргон-газ ҳимоя остида пайвандлаш”) йўналиши бўйича 160 соатга мўлжалланган  ўқув курсларига бағишланди. Ўқув курсига жамиятнинг ҳудудий участкаларидан 25 нафар ишчи-ходимлар жалб этилди.  

     “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ бош директори Илхом Раджабов шу муносабат билан бугунги илк машғулотларни кўздан кечирди. Тингловчилар учун яратилган ва замон талабларига мос шароитлар ҳақида гапириб, ўтиладиган машғулотларни мукаммал ўзлаштириш ҳамда келгусида етук мутахассис бўлишларида омад тилади.

Мазкур тадбирда Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Турсунпўлат Ташпўлатов, Ўқув маркази бошлиғи Сарвар Умаров, Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғи Шерзод Асқаров иштирок этишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан