Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутлақо бепул «Бир миллион ўзбек дастурчилари» онлайн курслари очилмоқда
13.11.2019 18:26,  
805

Шу йилнинг 21 ноябрь куни «Бир миллион ўзбек дастурчилари» онлайн курслари очилади. Улар мутлақо бепул ташкил этилмоқда, дея хабар беради IT-Парк.

Онлайн курслар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва, албатта, IT-Парк қошидаги IT-академия кўмагида ташкил этилмоқда.

Курсларда барча хоҳловчилар тўртта йўналиш бўйича таълим олишлари мумкин:

  • Маълумотлар таҳлили;
  • Андроид дастурлаш;
  • Full-Stack Development;
  • Frontend Development.

Дастур оммавий очиқ онлайн курсларни ўтказадиган таълим платформаси ҳисобланади ва ўзбек тилида амалга оширилади.

Онлайн курслар 2012 йилда Стенфорд университети информатика дастурининг кенгайиши натижасида ташкил этилган «Udacity» компанияси кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан