Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Мянманинг собиқ давлат маслаҳатчиси яна қамоқ жазосига ҳукм қилинди
3.05.2022 13:33,  
61

Собиқ сиёсатчи Аун Сан Су Чжи Янгоннинг собиқ бош вазиридан 600 минг доллар пора ва еттита қуйма олтин олганликда айбланган. У айбини тан олмаган.

Аун Сан Су Чжи яна бир қанча коррупцияда айбланиб, ўтган йилнинг декабрь ойи бошида ҳарбийларга нисбатан нафрат қўзғагани ва COVIDга қарши кураш қоидаларини бузгани учун яна икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

76 ёшли Аун Сан Су демократик фаолияти учун 15 йилдан ортиқ вақтни уй қамоғида ўтказган ва 2016 йил апрель ойида сайловлардан сўнг Мьянма Давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган. 1991 йилда у Тинчлик учун Нобель мукофотига, бир йил олдин эса Сахаров номидаги «Фикр эркинлиги учун» мукофотга сазовор бўлган.

Ўтган йилнинг 1 февралида эса Мьянма ҳарбийлари мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиб, сайловдаги йирик фирибгарликда айбланган Аун Сан Су бошлиқ ҳукуматни четлатишган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан