Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Надежда Савченко Украинага қайтарилди
25.05.2016 16:31,  
3

Россияда судланган Надежда Савченко президент самолетида Ростов-Дон (Россия) аэропортидан ватани Украинага учиб кетди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги. 

Украина ҳукумати Россия Федерацияси Бош разведка бошқармасининг 2015 йилнинг майида Донбассда украин ҳарбийлари томонидан асирга олинган жангчилари сержант Александр Александров ва капитан Евгений Ерофеевни афв этган ва уларни алмаштириш жараёнини бошлаган Рейтер агентлиги вазият билан таниш манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, Украина президенти Петро Порошенко Россияда асирликда бўлган украиналик учувчи Надежда Савченкони алмаштириш жараёнида иштирок этиш учун Ростовга учиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манбанинг маълумотига кўра, Савченконинг Украинага қайтарилиши икки давлат ўртасида жисмоний шахснинг жазони ўташ учун экстрадиция қилиниши бўйича келишув асосида амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан