Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нафақани (пенсия) пластик картага ўтказиш тартиби
21.02.2016 19:14,  
177

Савол: Пенсия жамғармаси менинг розилигимсиз пенсиямни пластик картага ўтказиши мумкинми? Мен доим пенсияни почта орқали нақд олганман. Мана энди почтачи келиб пенсияни тўлиқ нақд бера олмаслигини, чунки менинг номимга аллақачон пластик карта расмийлаштирилгани ҳамда пуллар қисман у ерга ўтказилганлигини эълон қилди. Бироқ мен пулларни картага ўтказиш бўйича ҳеч қандай ариза ёзмаганман.

Жавоб: МВ ва ЎзААА қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 28.09.2012 йилда 2394-сон билан рўйхатдан ўтказилган "О`zbekiston pochtasi" АЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага асосан пенсиялар ва нафақалар қайдномалар бўйича ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври давомида пенсия ва нафақа олувчининг шахсан ўзига (ишончли вакилига) яшаш жойига паспорт тақдим этилганда нақд пул маблағлари билан етказиб берилади (топширилади). Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) чорак бошланишидан 30 кун олдин хизмат кўрсатаётган банкка пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш), шунингдек почта пул ўтказмаларини тўлаш учун керакли нақд пул маблағларини олиш учун талабнома тақдим этадилар. Зарурат бўлганида улар шу эҳтиёжлар учун қўшимча талабнома тақдим этишлари мумкин. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойига, шунингдек пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ қайдномада кўрсатилган операцион кунда амалга оширилади. Пластик карталарни жорий қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши керак. Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-моддасига (МБ бошқаруви қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан банк карталарини фойдаланишга (тарқатиш) тақдим қилиш банк карталарини тарқатувчи тижорат банки ва унинг мижози ўртасида ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига (25.04.1996 йилдаги 216-1-сон) мувофиқ банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

Манба:vopros.norma.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан