Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наҳотки, вилоят раҳбари конституцион қадриятлар, тамойиллар ва қонунчилик борасида шу қадар примитив қарашларга эга бўлса?!
30.09.2019 10:11,  
803

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни ББС саҳифасида эълон қилинган 13 минутлик чиқишини эшитдим. Вилоят ҳокимининг сиёсий қарашлари, ҳуқуқий билим даражасидан шокка тушдим. Наҳотки, бутун бошли вилоят раҳбари Конституция ва конституцион қадриятлар, тамойиллар ва қонунчилик борасида шу қадар примитив қарашларга эга бўлса?!

Ҳуқуқий тамойилларни инкор этиш, Ўзбекистон аҳолисининг фундаментал ҳақ-ҳуқуқлари, мутлақ қонуний бўлган диний қадриятлар ва эҳтиёжларига очиқ ойдин ҳурматсизлик кўрсатиш, нафақат Фарғона вилоятида, балки Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, Тошкент шаҳрида ҳам сурункали, тизимли кузатилаяпди. Давлатнинг бу йўли – хатарли йўл. Яхши ўйланмаган йўл!

Жамиятнинг диндорлик даражаси билан, диний қадриятлари билан курашиш йўлида, жамият эмас, аввало давлатни ўзи ютказади, енгилади. Бу Ўзбекистонни ҳалқаро майдонда обрўйсизлантириш йўли, “Янги Ўзбекистон” деган йўналишни демонтаж қилиш йўли, бутун бир бошланган ишларни ҳаммасини улоқтириш йўлидир.

Агар бу йўл танланган бўлса, янги ҳокимият олдингига нисбатан икки карра кўпроқ репрессия қилишига тўғри келади: чунки, эркинлик ва ҳуқуқий давлатчиликка ишонган жамиятни қайтадан қўрқитиб, синдириб олиш учун, олдингига нисбатан ниҳоятда кучли репрессияларни бошлаш, оммавий қамашларни уюштириш керак бўлади. Репрессиялар ва эркинлик арашал тузум узоқ яшай олмайди, чақмоқ ва момоқалдироқли кураш бўлади, бири иккинчисини енгади.

Кузатувларим кўрсатаяптики, одамлар тафаккури қаърида, ижтимоий фикрда ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик босилиб ётибди. У отилиб чиқиш арафасида. Нархлар ошган, ишсизлик юқори, коррупция авжига чиққан, Россияга кетиш оммавийлашган даврда, бутун мамлакат бўйлаб одамларнинг диний қадриятлари билан, ниҳоятда узоқни ўйламайдиган ҳокимият ўйнашади. Мен ҳайронман, ҳайратланарли узоқни ўйламаслик!

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан