Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган шаҳрида Халқаро “Гуллар фестивали” ўтказилади
18.04.2021 21:15,  
343

Жорий йилнинг 24-31 май кунлари Наманган шаҳрида Халқаро “Гуллар фестивали” ўтказилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Унда “Гуллар фестивали”нинг 60 йиллик юбилейини юқори даражада ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.

Ҳукумат фармойишига асосан, Наманган вилоятида гулчилик анъаналарини сақлаш, қайта тиклаш, соҳада илмий ўрганиш ва изланишларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, гулчилик тарихини, хориждан келтирилган гул навларини етиштириш тажрибасини ўрганиш, ёш авлод қалбида гулчилик санъатига бўлган қизиқишни шакллантириш, чет эллик туристларни кенг жалб этиш мақсадида Наманган шаҳри гуллар марказига айлантирилади.

Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тузилди. Қўмита ўн беш кун муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ҳамда фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.

Эътиборлиси, хорижий давлатлардан маҳоратли гулчилар, экибана санъати усталари, ландшафт дизайнерлари келиши ҳам назарда тутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Республика Маданият вазирлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда фестивалнинг тантанали очилиш маросимини юқори бадиий савияда ташкил этади.

Бундан ташқари фестиваль доирасида Наманган шаҳрининг асосий кўчаларида махсус гуллар билан безатилган 150 та автотранспорт воситаларидан иборат “Байрам паради” ўтказилади.

Вилоят марказида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи эса ҳунармандчилик буюмлари, китоблар, фотосуратлар, миллий либослар намойишига мезбонлик қилади.

Қайд этиш жоиз, 1961 йилдан буён анъанавий гуллар байрамининг 60 бор ўтказилажак халқаро фестивал мақомидаги навбатдаги байрам тадбирлари Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг тараннум этиш асносида юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, вилоятда туризмни ривожлантириш ва мавжуд ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан