Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
6.03.2020 14:52,  
483

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, шу пайтгача “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Олимжон Исаев

 

Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. 2018 йил май ойидан бери “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов 5 март куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан