Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилояти ҳокимлари мактабларда дарс ўтди (фото)
4.09.2019 17:38,  
152

Бугун, 4 сентябрь куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Вилоят ҳокимлари мактабларда дарс ўтдилар.

Хусусан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳридаги Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби илк ўқувчиларини қабул қилди. Ижод мактабининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қатнашди.

Сўнгра вилоят ҳокими Сардоба туманидаги 18-мактабда бўлиб ўтган «Биринчи қўнғироқ» байрам дастурларида қатнашди ва юқори синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди ва синф раҳбари Дилфуза Бердибековага дарсларда фойдаланиши учун планшет, ўқувчиларга эса китоблар совға қилинди.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Чортоқ туманидаги ўзи таълим олган 9-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, “Билимлар куни” шодиёнасида иштирок этди.

Хайрулло Бозоров ўқувчи-ёшлар ва келажагимиз эгаларини янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади. Вилоят ҳокими, мактабнинг 9-синфида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги мустақиллик дарсини ўтди

Маълумот учун, Чортоқ туманидаги 9-умумтаълим мактаби“Обод қишлоқ” дастури доирасида 3 миллиард 62 миллион сўм маблағ сарфланиб, қайта таъмирланган илм маскани 831 нафар ўқувчини ўз бағрига олди. Уларнинг 103 нафари мактабга илк қадам қўяётган 1-синф ўқувчилари бўлиб, нигоҳлари қувончдан порлаган ўғил-қизларга вилоят ҳокими томонидан Президент совғалари тақдим этилди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.

Мактаб педогогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан ташкил этилган учрашувда, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, унинг нақадар олий неъмат эканлиги ва бу неъматнинг қадр–қиммати, уни авайлаш, асрлар оша авлодларимизга етказиш бизнинг муқаддас бурч эканлигини вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан таъкидлаб ўтилди.

Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мактабларда дарс ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан