Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилояти ҳокими "Namangan city" лойиҳасини бекор қилди (видео+фото)
28.09.2020 10:33,  
2234

Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Нима қиламан бузиб, одамларни хавотирга қўйиб. Ундан кўра, ўша янги ерларда қурсам тезроқ битади, одамлар овора бўлмайди. Ё бузолмаймиз, ё асфальтини қилолмаймиз — бузиладиган маҳаллаларнинг — ё сув тортолмаймиз, ё одамларнинг ўзи битта уй қуриб, тўй қилолмайди. Шунинг учун мен қарор қабул қилдим, бу ҳақда раҳбарларнинг ҳаммасини огоҳлантирдим. Олдинги Namangan sity қарори бекор бўлади», — деди вилоят ҳокими.

Янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган ерларда амалга оширилиши билдирилди.

Шунингдек, Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасидаги уйлар ҳам бузилмаслигини айтди.

Фарғонага янги ҳоким тайинлангач Қува-Асака йўлидаги бетон тўсиқлар олиб ташланди (фото)

Бу ҳақда Наманган шаҳридаги 50-умумтаълим мактабида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашуви давомида маълум қилинди.

—Уйларнинг бузилиши аҳоли учун ташвиш ва қийинчиликлар туғдириши бор гап. Наманган шаҳрига қўшни туманлар ҳисобидан 3800 гектар ер майдони қўшиб берилди. Биз янги қурилишларни шу ҳудудларда олиб борамиз. Марғилон кўчасида эса йўллар таъмирланиб, янги лотоклар ўрнатилиб, кўчаларнинг ёруғлиги таъминланади. Бундан фуқароларимиз ҳам четда турмаслиги керак. Улар хонадонлари ободлиги, кўркамлигини таъминлашлари, жиноятчиликни жиловлашда ҳиссаларини қўшишлари зарур, — деди Шавкатжон Абдураззоқов.

Йиғилганлар вилоят раҳбарининг мазкур қарорини олқишлар билан қарши олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан