Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шу кунгача Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Рапиқов вилоят ҳокими қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Рапиқов 1974 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Шунингдек Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Ушбу масала юзасидан вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров маъруза қилди.

Сессияда ҳозирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 203-сонли қарори депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

4716