Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари оғир хасталикдан вафот этди
7.10.2020 16:19,  
828

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Баҳромжон Нурматов 1964 йилда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилганди. 1986 йилда Тошкент политехника институти, 2000 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1986 йили Тўрақўрғон туманидаги 148-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колоннада усталикдан бошлаганди. 

1998–2009 йилларда Тўрақўрғон туманидаги 7-механизациялашган кўчма корхона бошлиғи, Тўрақўрғон туманидаги 4-қишлоқ қурилиш комбинати директори, 
Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, раиси, Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори лавозимларида ишлаган.
 
2009–2016 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими бўлган.
 
2016–2017 йилларда яна вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи- инжиниринг компанияси директори вазифасини эгаллаган. 

2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 

Баҳромжон Нурматов 2020 йил 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида оғир хасталикдан вафот этди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан