Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилоятининг МТБ ва унинг қуйи тизимлари коррупция энг авж олган ҳудуд деб топилди
28.05.2022 09:17,  
33

Ёш авлодни тарбиялаб келаётган мактабгача таълим тизими вакилларининг бюджет маблағларини талон-тарож қилиши, порахўрлик жиноятларини содир этиши ачинарли. Минг афсуски, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ана шундай салбий ҳолатлар бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ кузатилмоқда. 

Хусусан, 2021 йил вилоятда халқ таълими тизимида фаолият юритган 18 нафар шахсга нисбатан 12 та жиноят иши судга юборилган. Улар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, пора олиш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш каби жиноятларни содир қилган. Мазкур жиноятларга қўл урганларнинг барчаси туман ва шаҳар миқёсидаги мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари ҳисобланади.

Мазкур масала Наманган вилоят коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишида ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Мавзу юзасидан вилоят прокурори, Мактабагача таълим бошқармаси раҳбари ва бошқа масъулларнинг ахбороти тингланди. 

Маълум қилинишича, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вазирликнинг Наманган вилоят бўйича ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат бўлими ҳамкорлигида 2021 йил давомида жами 34 та мактабгача таълим бўлими ва муассасаларида текширишлар ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликларга оид ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган. Молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйган ёки бунга бевосита алоқадор бўлган 39 нафар раҳбар ва бошқа масъул ходимларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган. 

Таъкидландики, бу каби коррупцион ҳолатлар вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасида ишлар талаб даражасида олиб борилмаётгани натижасида юзага келмоқда. 

Йиғилишда бу каби сусткашлик ва масъулиятсизлик кескин танқид қилиниб, мазкур масалани ҳудудий Кенгаш йиғилишида танқидий муҳокама қилиш, ўз вазифасини лозим даражада бажармаган масъулларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, бу борада айниқса, ҳудудий Кенгаш фаоллигини ошириш, унинг аъзолари масъулиятини кучайтириш юзасидан бир қатор аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб  олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан