Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 14 ёшли ҳайдовчи 23 ёшли йўловчининг умрига зомин бўлди
10.10.2021 23:06,  
175

Наманган вилоятининг Уйчи туманида Nexia ва Matiz тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Маълумот берилишича, ҳодиса 8 октябрь куни соат 15:00 ларда Уйчи тумани ҳудудидаги айланма йўлда юз берган. Шу тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 14 ёшли бола отасининг Nexia'сини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Matiz'да бўлган 23 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Matiz'нинг 25 ёшли ҳайдовчиси ва ўқувчи бола шунингдек, Nexia'да бўлган 35 ёшли йўловчи мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан