Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 16 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди
3.03.2022 06:55,  
102

Наманган шаҳрида 26 февраль куни 16 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа Наманган шаҳри Зирабулоқ кўчасида жойлашган уйлар оралиғида содир бўлган. Унда Наманган шаҳри Шерозий кўчасида яшовчи 16 ёшли Л.Х. Янги Наманган туманида яшовчи 16 ёшли А.А.га «нега менинг уяли телефонимга қўнғироқ қилиб, шахсиятимга тегиб ҳақорат қилдинг», деб у билан ўзаро тортишиб қолган. Кейин эса қўлида бўлган пичоқ билан жабрланувчининг кўкрак қафаси орқа соҳасига 1 марта уриб, тан жароҳати етказган.

Воқеа оқибатида А.А. оғир тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаркатлари давом этаётгани айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан