Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 20 миллион долларлик цемент заводи қурилиши бошланди
29.12.2019 16:40,  
377

Чуст туманининг «Зарафшон» даҳасида маҳаллий инвестор маблағлари ҳисобига қурилиши кўзда тутилган цемент заводининг тамал тоши қўйилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Factory cement» масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиши бошланган, лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу завод 6,3 гектар майдонда қад ростлайди.

"200 та иш ўрни яратиши кўзда тутилган цемет заводимизнинг йиллик қуввати 300 минг тоннага тенг бўлади", — дейди тадбиркор Абдураҳим Муродов.

Хитойнинг «Henan Huohang» маркали замонавий технологиялари билан жиҳозланадиган янги завод 2020 йил охирида ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан