Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 35 ёшли фуқаро синфдошини пичоқлади
4.02.2022 15:53,  
123

Наманган вилоятида 2022 йил 30 январ куни тунги соат 22:00 ларда 35 ёшли Ж.И. маст ҳолатда бўла туриб, синфдоши 35 ёшли Н.Д.,нинг Уйчи туман Хамзабод кўчасида жойлашган уйини олдига бориб, уни уйдан чақириб, жанжаллашиб, жанжал вақтида Н.Д. боши билан Ж.И.,нинг юзига урган вақтида, Ж.И. ўзида бўлган ошхона пичоғи билан Н.Д.,нинг чап ёнбош қорин соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан яширинган.

Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра Н.Д.,ни “чап ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати” борлиги, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳат эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.И. процессуал тартибида ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби аниқланганда, ушбу куни гумонланувчи, жабрланувчи ҳамда уларнинг яна 7 нафар синфдошлари Оқтош” МФЙ ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ўтиришганлиги, шу вақтда Н.Д. синфдоши Ж.И.,ни шахсиятига тегиб, ҳақорат қилганлиги, “ўтириш” тугаганидан сўнг Ж.И. синфдоши Н.Д.,нинг уйига бориб юқоридаги ҳолатни вужудга келтирганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан