Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди
24.05.2022 17:24,  
7

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати Наманганда мактаб ўқувчиси автомобилда ноқонуний ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида ўз тенгқурини босиб кетгани ҳақида хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 20 май куни соат 14:45ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Кушон МФЙ» Ҳуррият кўчасида «Ваз-2106» русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган 2008 йилда туғилган, вояга етмаган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда, 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олгани сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан