Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 2 ёшли фарзандини ўлдирди (видео)

Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 2 ёшли фарзандини ўлдирди (видео)

Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 2 ёшли фарзандини Шимолий Фарғона каналига отиб юборган. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди.

Хабарга кўра, ота ўз фарзандини кўриш баҳонасида бола онаси билан яшаётган уйга борган ва алдов билан уни олиб қочиб, каналга улоқтирган.

Ота фуқаролик ишлари бўйича Наманган тумани суди қарорига кўра ойлик даромадининг 70 фоизини алимент сифатида тўлаб бориши керак бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судяси Санобар Мамадалиеванинг маълум қилишича фуқаро Тошпўлатов ЖКнинг тегишли моддарига асосан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.