Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинига 4 марта пичоқ урди

Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинига 4 марта пичоқ урди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги тўйда эркак аёлни пичоқлади. Бу ҳақда  EVERYDAY.uz хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 28 июл куни 34 ёшли эркак синфдошининг уйидаги тўйда 34 ёшли собиқ турмуш ўртоғи билан жанжаллашган. Сўнгра эркак кўчада аёлнинг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба пичоқ урган. Ушбу ҳолатга эркаканинг синфдошлари аралашгач у ўз жиноятини оҳиригача якунлай олмаган. Натижада аёл шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган.