Наманганда эшак гўштини сотганлар ушланди

Наманганда эшак гўштини сотганлар ушланди

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда эшак гўштини сўйганлар ушланди" изоҳли видео тарқалди. 

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширув ишларида қуйидагилар аниқланган.

 1985 йилда Уйчи туманида туғилган фуқаро ўз тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни сўйилган эшшак гўштидан чиққан чиқиндиларини акасининг яшаш хонадонидан олиб, ушбу чиқиндихонага ташлаб кетганлигини маълум қилган. 

Мазкур шахснинг акаси ёзган тушунтириш хатида 2021 йил 16 октябрь куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган ҳайвон бозоридан 3 бош эшшак хайвонини 580.000 сўмга сотиб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, ушбу эшшакларни бир ўзи сўйган.

 Гўшт махсулотларини Наманган шаҳрида яшовчи таниши 1948 йилда туғилган фуқарога сотган. 

Эшшак гўштининг ички аъзоларини эса укасига ташлаб келишини айтганлигини маълум қилган. 

Эшшак гўштини сотиб олган фуқаро ўз тушунтириш хатида Наманган шаҳрида жойлашган хайвонот боғида "экспедитор" лавозимида ишлаб келишини, у ҳайвонларга кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш билан шуғулланишини маълум қилган.

 2021 йил 16 октябрь куни танишидан 600.000 сўмга гўшт маҳсулотларини сотиб олган ва уларни хайвонот боғидаги хайвонларга беришини баён қилган.  

 "Мазкур холат бўйича хозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан текширув харакатлари давом эттирилмоқда",-дейилади хабарда.