Наманганда ишсизларга тўланиши керак бўлган 200 миллион сўмдан ортиқ пуллар талон-тарож қилинди

Наманганда ишсизларга тўланиши керак бўлган 200 миллион сўмдан ортиқ пуллар талон-тарож қилинди

Наманган вилояти Наманган туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани маълум қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 фуқаронинг жамоат ишларига жалб этилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: