Наманганда жаҳон стандартидаги картодром қурилди

Наманганда жаҳон стандартидаги картодром қурилди

Фото: ЎзА

Наманган вилояти Учқўрғон туманида уч конфигурацияли картодром қурилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тумандаги мавжуд 870 метрдан иборат картодром ҳудудидан қўшимча 0.50 гектар ер майдони сотиб олиниб, халқаро талабларга жавоб берадиган умумий узунлиги 1050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) янги замонавий картодром қайта бунёд қилинди. 

ЎзА ушбу халқаро картодромни “Марказий Осиёда ягона”, дея таърифламоқда.

Янги картодромда республика ва халқаро даражадаги спорт мусобақаларини сифатли ва тизимли ўтказиш, шунингдек, Наманган вилоятида спорт туризмини ривожлантириш мақсадида “Картинг пойгаси” бўйича вилоят ҳокими кубоги учун халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилмоқда.