Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда Кореянинг Жонгбу университети ўз филиалини очмоқчи
13.12.2019 14:57,  
432

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов 13 декабрь куни Корея Республикасининг Жонгбу универститети Халқаро алоқалар департаменти директори Минхи Ли билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Наманган шаҳрида Жонгбу университети филиали ва унга муқобил равишда хусусий хорижий университет очиш масалалари муҳокама қилинди.

Жаноб Минхи Ли Жонгбу университети соҳавий мутахассислар тайёрлаш бўйича ўзига хос тажрибага эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Фаолиятимизни бошлашимиз учун бизга бино зарур. Агар шундай имконият бўлса, уни жиҳозлаш, таъмирлаш, мослаштириш ишларини бошлаймиз. Ёки бўлмаса вақтинчалик бинода туриб, ўзимиз учун бино қуриш ишларини бошлашимиз ҳам мумкин. 2020 йил сентябрь ойидан эътиборан талабаларни қабул қилиб, ўқитишни бошлаш ниятимиз бор. Биз ахборот технологиялари, автомобиль муҳандислиги, саноат дизайни, туризм ва меҳмонхона менежменти ва корейс тили ва адабиёти йўналишлари бўйича таълим берамиз. Талабалар 3+1 (3 йил Ўзбекистонда 1 йил Корея республикасида) ёки 2+2 тизимида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар”, деди Минхи Ли.

Шунингдек учрашув чоғида хусусий хорижий университет ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу вариантда ташкил этилажак олийгоҳ, нафақат Жонгбу университети, балки Корея Республикаси бошқа нуфузли университетлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан