Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда кучли дўл ёғишининг олди олинмоқда
13.06.2021 20:59,  
457

Наманган вилоятининг Чуст туманида об-ҳавога таъсир кўрсатилиб, кучли дўл ёғишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар ҳақида хабар берувчи Uzb_Меtео Telegram каналида маълум қилинди  — дея ёзмоқда 'Aniq.uz'.

Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Гидрометеорология жараёнларига таъсир кўрсатиш бошқарув хизмати Чуст станция ходимлари Чуст туманида ривожланаётган хавфли булутлар ичига тўғри таъсир кўрсатди. Натижада кучли дўлли булутлардан дўл ёғишининг олди олиниб, ҳаводаги сув томчилари бирлашиб, катталашиб, дўлга айланиш эҳтимоллиги кескин пасайтирилди.

Uzb_Меtео маълумотларига кўра, 13—14 июнь кунлари Фарғона водий вилоятларида беқарорлик, совуқ фронтнинг шимолдан ўтиши кутилади. Бунда ҳозирги иссиқ даврда жойларда вақти-вақти билан чақмоқ-момақалдироқ кўринишидаги қисқа муддатли жала ёғинлар, айрим ҳудудларда дўл ёғиши кузатилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан