Наманганда малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди

Наманганда  малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О.Д. мактаб ўқитувчилари Н.Р. ва М.Н.нинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали 1 ва 2 малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.