Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Наманганда маскали акалар ва ГАИ акалар халқни қўрқитмоқда" изоҳи билан лавҳалар тарқалди
20.02.2022 12:33,  
333

Жорий йил 16 февраль куни соат 20:38 ларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизмат олиб борилаётган вақтда Ваз 21011 русумли автомашинани тўхтатиб текширилган. Текширув натижасида ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли рухсатномасиз қўшимча газ баллон (яъни одатда автомашинада битта газ балонга рухсат берилади) ўрнатиб олганлиги сабабли автомашинани рухсатиз қайта жихозини бартараф этиш учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлигини билдирган бўлсада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро вазиятга провакацион тус бериб, турли хил бахоналар билан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини айтиб, инспекторни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга чиқариб, инспекторларга нисбатан жамоатчилик орасида салбий фикр уйғотишга уринган.

Тадбир жараёнида ҳеч бир ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан