Наманганда МЧЖ раҳбари ва банк ходими қарийб 100 млн сўмни талон-тарож қилди

Наманганда МЧЖ раҳбари ва банк ходими қарийб 100 млн сўмни талон-тарож қилди

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсудиновнинг маълум қилишича, “Тўрақўрғон А.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Т “Агробанк” Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”) 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.