Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ўз уйида қиморхона очган шахс ушланди
7.07.2020 11:18,  
345

Жорий йилнинг 30 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТEҚКБ, ЖҚБ ва ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш» жинояти аниқланди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 1963 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда вақтинча ишсиз бўлган фуқаро яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб келаётганлиги бўйича олинган маълумотга асосан унинг хонадони холислар иштирокида текширилади.

Текширувда ушбу фуқаро жами 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсларга қимор ўйнашлари учун яшаш хонадонида шароит яратиб берганлиги аниқланди ҳамда воқеа жойидан жами 34.867.000 сўм пул, 1.120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340.000 сўм миқдоридаги пулларни ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан