Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда СЭОМ мансабдорлари 250 миллион сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди​
7.07.2020 12:32,  
404

Бош прокуратура матбуот хизмати Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказида содир этилган талон-торожликлар ҳақида маълумот берди.​

Маълум қилинишича, департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари «F.B», «A.T» ва «H.S» МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган «гипохлорид калций» дизенфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ СЭОМ мансабдор шахслари худди шу йўл билан Навоий вилоятида 222,3 млн сўм, Бухоро вилоятида 202,5 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-тарож қилган эди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан