Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда шифокорни дўппослаган ака-укага суд ҳукми ўқилди
27.10.2021 15:43,  
155

Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укаларга суд ҳукми ўқилди. Улардан бири қамалди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 28 июль куни Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада содир бўлган. Ука акасининг тана ҳарорати кўтарилаётганидан шикоят қилиб шифокорга мурожаат қилган. Бироқ, шифокор аканинг ҳарорати баланд эмаслигини айтган.

Шундан сўнг, ака-укалар шифокорнинг қўйган ташхисидан норози бўлиб, уни аёвсиз дўппослаб, жиддий тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ука Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи акага эса Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида унинг қамоқда сақланган бир кунини мажбурий жамоат ишлари жазосининг 4 соатига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан 216 соат чегириб, ўташ учун 144 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси қолдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан