Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда уч кишининг жами 50 млн сўмлик қорамолларини ўғирлаган ўқувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21.06.2021 12:08,  
109

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўзгаларнинг қорамолларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган уч кишидан иборат гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 15 июнь кунига ўтар кечаси Янгиқўрғон туманида яшовчи 16, 17 ва 23 ёшли йигитлар 1981 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, дарахтга боғлаб қўйган нархи 15 миллион сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетган.

Улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куннинг ўзида 1979 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳовлисига кириб, молхонасида бўлган нархи 15 миллион сўмлик икки бош молини, шунингдек, 43 ёшли фуқаронинг молхонасидан 20 миллион сўмлик икки бош молини ўғирлаб кетган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан