Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда узоқ муддатга қамалган маҳкума тергов ҳибсхонасида вафот этди
23.10.2019 13:14,  
1070

Бош прокуратура Наманган вилоятидаги ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 43 ёшли маҳкуманинг ўлими юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича, 22 октябрь куни соат 02:30лар чамаси суднинг ҳукмига кўра, ЖКнинг фирибгарлик ва бошқа моддалари билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган Шоҳиста М.нинг ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашган. Кейин унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

“Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шоҳиста М.нинг ўлими “юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги” кўрсатилган”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан