Наманганда коронавирус инфекцияси билан касалланган бир киши аниқланди

Наманганда коронавирус инфекцияси билан касалланган бир киши аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Наманган вилоятида яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

«Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун Ўзбекистонда вирусдан зарарланганлар сони 10 кишига кўпайди.