Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши деярли 36 фоизни ташкил этди
27.09.2022 10:46,  
5

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Бухоро вилоятида асосий капиталга инвестицияларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти етакчилик қилмоқда. Ушбу тармоқда жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 3546,1 млрд. сўм ёки жами асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 29,1 % и ўзлаштирилган.

Шунингдек асосий капиталга инвестицияларнинг энг кўп инвестиция ҳажмлари ишлаб чиқарадиган саноатга 17,2 % (ёки 2 089,3 млрд. сўм), тоғ-кон саноатига 14,3 % (ёки 1744,0 млрд. сўм), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигига 8,9 % (ёки 1083,3 млрд. сўм), уй-жой қурилишига 8,9 % (ёки 1082,6 млрд. сўм), электр энергияси ва газ таъминотига 8,3 (ёки 1016,0 млрд. сўм), қурилишга 2,8 % (ёки 343,2 млрд. сўм), улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситаларни таъмирлашга 2,7 % (ёки 329,6 млрд. сўм), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишга 1,5 % (ёки 176,7 млрд. сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишга 1,4 % (ёки 174,0 млрд. сўм), таълимга 1,1 % (ёки 131,1 млрд. сўм), бошқа фаолият турларига 3,8 % (ёки 461,2 млрд. сўм) тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан