Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда Yandex.Taxi хизмати ишга туширилди
17.03.2020 18:21,  
700

17-март куни Yandex.Taxi хизмати Наманганда иш бошлади. Суткада 24 соат хизмат кўрсатадиган ушбу хизматнинг мобил иловаси мавжуд, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири.

Хизматдан фойдаланиш учун бепул Yandex.Taxi дастурини юклаб олиш керак бўлади. У iOS ва Android учун ўзбек, рус ва бошқа тилларда мавжуд бўлиб, геолокация ёқилганда, дастур фойдаланувчининг жойлашувини мустақил равишда аниқлайди ва энг яқин бўш машинани топади. Хизмат нархи 2500 сўмдан бошланади.

Иловадан фойдаланган ҳолда кун давомида ишлайдиган онлайн қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш ҳам мумкин. Aгар мижоз саёҳатдан норози бўлса, қўллаб-қувватлаш хизмати орқали ҳайдовчидан шикоят қилиши мумкин, шунингдек машинада унутилган нарсалар ҳақида маълумот бериши мумкин бўлади.

Yandex.Taxi хизмати 2018 йил апрель ойидан бери Тошкентда ва 2019 йил сентябрь ойидан Фарғона ва Марғилонда ҳам ишлаб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан