Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда йилига 60 тонна қисқичбақа ва 1200 тонна балиқ етиштирадиган кластер қурилади 
9.03.2020 14:25,  
374

Наманган вилоятида 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна майда қисқичбақа (креветка) ва 1200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга балиқчилик кластери барпо этилади. Лойиҳа қиймати 35 миллион доллар. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, вилоят ҳокимлигида Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув чоғида компания билан умумий қиймати 110 миллион доллар бўлган 3 та инвестицион келишув имзоланди. Бу келишувлар доирасидаги лойиҳалар 100% тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Имзоланган келишувга кўра, Сингапур компанияси томонидан вилоятда 25 гектар майдонда кунлик 1 миллион дона тухум етиштириш қувватига эга 16 миллион доллар қийматидаги товуқчилик фермаси, 20 гектарда майдонда кунлик 1 миллион дона бедана тухуми етиштириш қувватига эга 16 миллион доллар қийматидаги паррандачилик фермаси ҳамда 8 миллион доллар ҳисобига 5 гектар майдонда барпо этиладиган бу икки ферма маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси барпо этиш учун жами 40 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилади.

“Шунингдек, 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна креветка ҳамда 1200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга лойиҳа қиймати 35 миллион доллар бўлган балиқчилик кластери ҳам барпо этилади”, — дейилади хабарда.

“OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси Наманган вилоятида лойиҳа қиймати 40 миллион доллар бўлган кунлик 1000 тонна озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига 500 тонна органик ўғит ҳамда балиқлар учун ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қуриш лойиҳасини ҳам амалга оширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан