Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда йўловчи ташувчи “Дамас”лар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
22.03.2020 20:27,  
300

23 мартдан Наманган шаҳри ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Наманган вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида 2020 йил 23 мартдан бошлаб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
 
Фармойишга асосан, шаҳар ҳудудида автобус, микроавтобус ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда фаолиятга чиқишлари қатъий белгилаб қўйилади. 

Вилоят транспорт бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят ИИБ ЙҲХБ,  вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Наманган шаҳар ҳокимлигига Наманган шаҳри ҳудудида жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда фаолиятга чиқишини таъминлаш, шунингдек, йўналишсиз таксиларда йўл кира нархини асоссиз равишда ошириб юборилмаслигини ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан