Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намангандаги аянчли тўқнашувда икки йўловчи вафот этди
17.02.2022 21:05,  
89

Наманганда «Isuzu» билан тўқнашган Дамас автомашинасининг икки йўловчиси вафот этди, ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага етказилган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса 17 феврал куни «Фарғона халқа» автомобилъ йўлининг чорраҳасида содир бўлган. 2000 йилда туғилган фуқаро «Isuzu»ни Наманган-Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, чорраҳада светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинасига бориб урган.

Натижада «Дамас» йўлнинг чап томонига чиқиб ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «Дамас»нинг икки йўловчиси вафот этган. Ҳайдовчи ва бир йўловчи тан жароҳати олган. Isuzu ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан