10 январга ўтар кечаси Наманган шаҳридаги «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Наманган суюқгаз» МЧЖ газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Kun.uz'нинг ёзишича, ҳайдовчи газ заправка яқинида «Жигули» русумли автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида асфалтга йиқилиб жароҳатланиши оқибатида вафот этган.
Марҳум Косонсой туманининг «Ободон» маҳалласида яшаган И.Ж. экани аниқланган.
Дастлабки тиббий маълумотномада И.Ж тиббий тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган вақтда вафот этиб бўлгани қайд этилган. Унда юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасининг бошқа қисмида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.