Намангандаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Намангандаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

8 июль, чоршанба куни Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлнинг 223 километрида содир бўлди. 

28 ёшли Ж.Ж. бошқарувида бўлган цемент юкланган “ISUZU” автомашинасини “Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, жарликка ағдарилиб кетганлиги оқибатида, автомашина ҳайдовчиси Ж.Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ш.Ж., лар тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.