Наманганлик эр ўз хотинини рашк қилиб ўлдирди

Наманганлик эр ўз хотинини рашк қилиб ўлдирди

23 июль куни соат 01:40 ларда, Норин туманида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро 1987 йилда туғилган турмуш ўртоғининг чевархонасига маст ҳолатда бориб, «Сен нега бошқа йигитлар билан телефонда гаплашяпсан»-деб, уни рашк қилиб, ўзаро жанжаллашган.  Сўнг қўлида бўлган ош пичоқ билан ўнг билак соҳаси ва чап кўкрак соҳасига урган.
Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан 2021 йил 23 июль куни Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.