Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нақд валюта устидан назорат солиқчиларга топширилади
26.03.2016 11:01,  
5

Давлат порталида “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари муҳокама қилинмоқда, деб ёзади norma.uz

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси солиқ хизмати органларининг асосий вазифаларини кенгайтиришни кўзда тутади. Уларга яна битта: чакана савдо ва хизмат соҳасида валюта жиноятлари ва ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва чек қўйиш вазифаси қўшилади.

Лойиҳа билан солиқ органларига савдо, товарларни сотиш, пулли хизматлар кўрсатиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя қилиш бўйича текширувларни, шу жумладан назорат хариди воситаси орқали ўтказиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда.


 


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан